10 апрель куни Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Қосим-Жомарт Тоқаев таклифига биноан, Қозоғистонга расмий ташриф билан келади, деб хабар берди Акорда матбуот хизмати.
Маълум бўлишича, Остона шаҳрида икки давлат раҳбарларининг тор доирадаги ва кенгайтирилган таркибдаги учрашувлари режалаштирилган. Кун тартибидан мавжуд стратегик шерикликни ривожлантиришга оид муҳим масалалар ўрин олган.
ЎзА