“6 апрель куни Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг Тожикистон Республикасига амалга оширган давлат ташрифи муваффақитли якунланди, Озарбайжон давлати раҳбари Душанбедан Бокуга қайтиб кетди”, – дейилади Тожикистоннинг “Ҳовар” агентлиги тарқатган хабарда.
Душанбе халқаро аэропортида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Олий мартабали меҳмонни самимий эҳтиром билан ўз юртига кузатиб қўйган.
Озарбайжон Президентининг Тожикистонга давлат ташрифи икки кун, яъни 5-6 апрель кунлари бўлиб ўтди.
“Ташриф давомида икки давлат раҳбарининг олий даражадаги учрашуви бўлиб ўтган, шунингдек, икки мамлакат расмий делегациялари ўзаро музокаралар олиб борди ва якунда ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган 14 та янги ҳужжат имзоланди”, – дейилади хабарда.