“Politico” ахборот агентлиги хабарига кўра, Британия ташқи ишлар вазири Жеймс Клеверли таъкидалшича, айни кунларда Украинани НАТОга қабул қилиш эмас, балки ҳарбий жараёнда мамлакатга ёрдам бериш ҳақида ўйлаш керак.

– 2008 йил НАТОнинг Бухарестда бўлиб ўтган саммитида Украина охир-оқибат альянсга қўшилиши бўйича мажбуриятини тан олган, аммо бу масала кейинги босқичда муҳокама қилиниши мақсадга мувофиқ, – деди вазир.

Унинг фикрига кўра, асосий масала, албатта, ўзини-ўзи ҳимоя қилиш. Украиналиклар ҳозир юз бераётган сиёсий вазият келажакда такрорланмаслигини истайди. Айни пайт НАТО иттифоқчилари ҳам ушбу мамлакатнинг аъзоликка интилиши борасида турлича фикр билдиряпти.

Нашр ёзишича, Лондон ва Вашингтон сиёсий масалани кейинга қолдириб, Киевга зудлик билан амалий ёрдам беришга эътибор қаратмоқчи.