Туркия июнь ойи бошида Финляндия ва Швеция билан уч томонлама учрашув ташкил қилишни режалаштирмоқда, унда Стокгольмнинг НАТОга кириши истиқболлари муҳокама қилинади. Бу ҳақда Туркия давлат раҳбарининг расмий вакили Иброҳим Калин “Анадолу” агентлигига берган интервьюда айтиб ўтган.
“Швеция ўз мажбуриятларини ҳали тўлиқ бажармаган. Ўтган ҳафта Анқарага келган Швеция делегацияси билан бу масалаларни кўриб чиқдик. Парламентимиз Финляндиянинг НАТОга аъзо бўлиш аризасини маъқуллади, июнь ойи бошида уч томонлама учрашув ўтказишга келишиб олдик”, деди Калин.
Унинг сўзларига кўра, 1 июнь куни Швецияда янги аксилтеррор қонунчилиги кучга киради.
“Мазкур қонун бўйича Стокгольмнинг НАТОга қўшилишидан сўнг ўз мажбуриятини бажариш бўйича енгилликлар яратади. Унда террор ташкилотларига қарши курашнинг ҳудудий асослари аниқ белгилаб берилган”, деб қўшимча қилди у.
ЎзА