Хитой Лос-Анжелесда АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Кевин Маккарти ва Тайвань раҳбари Цай Инвэнь ўртасида бўлиб ўтган учрашуви тўғрисида норозилик билдирди.
“Ушбу ҳаракат “Ягона Хитой” тамойилини жиддий бузади, мамлакат суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига зарар етказади ҳамда “Мустақил Тайвань” тарафдорларига нотўғри тушунча беради”, дейилади ХХР ТИВ эълон қилган баёнотда.
Шунингдек, ҳужжатда АҚШни “ўз мажбуриятларини бузишда ва Тайвань билан расмий делегациялар алмашиш, қурол сотиш ва ҳарбий иттифоқлар тузиш кўринишидаги трансчегаравий провокацияларни давом эттиришда” айблади, деб хабар берди “Синьхуа” агентлиги ТИВ баёнотига таяниб.
“Reuters” маълумотига кўра, Маккарти ва Инвэнь даражасидаги сиёсатчиларнинг АҚШда учрашуви 1979 йилдан бери ўтказилмаган эди.
“Биз бирга кучли бўламиз. Тайвань биз томонда тургани ва бизнинг турмуш тарзимизни қўллагани учун Қўшма Штатлардан миннатдормиз”, деди Инвэнь.
Маккартининг баёнотига кўра, “Хитой менга қаерга боришим мумкинлигини ёки ким билан учрашиб, суҳбатлашишимга кўрсатма бериши мумкин эмас. Хитойнинг “жавоб чоралари тўғрисида зарурият ҳам йўқ” ва “бизнинг мақсад вазиятни кескинлаштириш эмас”, деди сиёсатчи.
ЎзА