АҚШ махсус хизмати собиқ президентларни умрбод қўриқлаши керак, агар Нью-Йорк суди Дональд Трампга қамоқ жазоси белгилаган тақдирда ҳам, у ушбу имтиёздан фойдаланишга ҳаққи бор, дея кўрсатилган Конгресс томонидан белгиланган қонунда.
Америка қонун чиқарувчилари 1965 йилда Махфий хизмат собиқ давлат раҳбарларини умрбод қўриқлашини тасдиқлаган. “Собиқ президентни ва унинг рафиқасини, агар ўзлари рад этмаса, умрбод қўриқлашга мажбур”, – дейилади қабул қилинган ҳужжатда.
Ўтган сешанба куни Нью-Йорк суди Дональд Трампга қарши 34 эпизод бўйича айблов эълон қилди. Айблов рўйхатида унинг тадбиркорлик бўйича ҳужжатларни қалбакилаштиргани бўйича ҳам эпизодлар бор.
Агар Трампнинг айбдорлиги ўз исботини топса, унга нисбатан қўйилган жами 34 та айблов эпизодининг ҳар бири учун 4 йилгача қамоқ жазоси кўзда тутилади, яъни жами муддат 136 йилни ташкил этиши мумкин, дейилади хабарда.