НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Туркия парламентининг Финляндияни алъянсга қўшилишини маъқуллаганини қўллаб-қувватлади.

Овоз бериш жума кунга ўтар кечаси бўлиб ўтган. Шундай қилиб, Туркия Финляндиянинг НАТОга аъзо бўлишини қўллаб-қувватлаган 30 та аъзо мамлакатнинг бирига айланди.  

«Мен Туркия парламентининг ушбу қарорини қўллаб-қувватлайман, қарор Финляндиянинг НАТОга қўшилишини ратификациялаш жараёнини якунига етказади. Бу НАТОнинг барча аъзосини кучли ва хавфсиз қилади”, – деб ёзди у ижтимоий тармоқ орқали.

Финляндия ва Швеция ўтган йили Украинада уруш бошлангандан кейин НАТОга қўшилишини билдириб ариза ёзган эди. 2023 йилнинг бошигача икки мамлакатнинг НАТОга қўшилишини альянснинг 30 та аъзосидан 28 таси ёқлаган. Бироқ Венгрия ва Туркия шведларнинг аризасини финларникидан алоҳида тарзда кўриб чиқиш истагини билдирган.