Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида Ёзувчилар уюшмаси муассислигидаги нашрларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилган.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан биргаликда Уюшма муассислигида нашр этиладиган “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси, “Шарқ юлдузи” – “Звезда Востока”, “Жаҳон адабиёти”, “Ёшлик”, “Амударё” журналлари таҳририятларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш юзасидан чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш кўзда тутилган.
Бунда ушбу нашрларни қоғоз билан таъминлаш, босмахона харажатларини қоплаш ва уларнинг обунасига кўмаклашиш учун “Ижод” жамоат фондига қўшимча маблағлар ажратиш назарда тутилган.
Мамлакатимиздаги бир қатор ишлаб чиқариш корхоналари, хўжалик бирлашмалари, компаниялар ва банклар билан маданият ва санъат ташкилотлари ўртасида йўлга қўйилган “Дўстлар клублари” фаолиятининг ижобий самара бераётганини инобатга олган ҳолда:
“Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси ва “АKFA” МЧЖ;
“Шарқ юлдузи”–“Звезда Востока” журналлари ва “IMZO” МЧЖ;
“Жаҳон адабиёти” журнали ва “Delta-Qurmah” МЧЖ;
“Ёшлик” журналива “Universal Paсking Masters” МЧЖ;
“Амударё” журнали ва “Ўзқурилишматериаллари” АЖ ўртасида “Дўстлар клублари”ни тузиш, шартнома асосида доимий ҳамкорликни йўлга қўйилади.
Мазкур “Дўстлар клублари” Уюшманинг ҳудудий бўлимлари учун ҳам жорий этитилиши қарорда кўзда тутилган.

 

ЎзА