Айни кунларда мамлакатимизнинг ўсмирлар терма жамоаси аъзолари Албаниянинг Дуррес шаҳрида ўтаётган жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.
Чемпионатнинг бешинчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари илк медални қўлга киритди. 81 кг. вазн тоифасида баҳс олиб борган терма жамоамиз аъзоси Диёрбек Эрматов шиддатли ўтган баҳсда 1 та олтин ва 2 та бронза медалига сазовор бўлди.
Диёрбек даст кўтариш машқида 145 кг. билан энг юқори натижа қайд этди. Силтаб кўтаришдаги 169 кг. ва икки курашдаги 314 килоли тошни бўйсундириш уни шоҳсупанинг учинчи поғонасига олиб чиқди.
Даст кўтаришда 143 кг., силтаб кўтаришда 179 ва икки кураш натижасида 322 кило тошни бўйсундирган грузиялик Леван Очигава олтин, даст кўтаришда 142 кг., силтаб кўтаришда 174 ҳамда икки курашда 316 кило кўрсаткичга эришган Жанубий Корея вакили Квон Да Ҳе кумуш медални қўлга киритди.
Т.Рўзиев,
ЎзА