Саудия Арабистони ҳукумати Араб давлатлари лигасининг навбатдаги саммитини ўтказишга розилик билдирди. Тадбир 19 майга белгиланган.
Охирги саммит 2022 йил ноябрь ойида Алжирда бўлиб ўтган эди. “The National” газетаси ёзишича, Суриянинг Араб давлатлари лигасига қайтиши саммит кун тартибидаги муҳим масала сифатида кўриляпти.
2011 йил аҳоли намойиши ҳукумат томонидан шафқатсиз бостирилиши туфайли Суриянинг уюшмага аъзолиги тўхтатилган эди. Кейинчалик қўзғолон фуқаролик урушига айланиб кетган.
Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири мамлакатдаги гуманитар вазиятни яхшилаш мақсадида Дамашқ билан мулоқот ўрнатиш зарурлигини таъкидлаган.
Г.Абдуллаева, ЎзА