2023 йил 11 март куни соат 12:05 ларда“Қўқон-Тўқимачи-Арис” (Қозоғисто) йўналишидаги юк поезди таркибида жами 51 та ҳар хил турдаги бўш вагонлар билан ҳаракатланаётган вақтида кўнгилсиз ҳодиса юз берган.

Яшнобод туманидаги “Хамза-Тошкент товар” темир йўл бекатлари оралиғида ушбу поезд таркибидаги 3 та вагон темир йўл изидан чиқиб кетган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган шахслар мавжуд эмас.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, воқеа жойида тергов-тезкор гуруҳи томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЎзА