Мамлакатимизда 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида ўтказилаётган Осиё кубогининг чорак финалида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган барча терма жамоаларнинг номи аниқланди.

Бугун, 11 март куни пойтахтимиздаги Бунёдкор стадионида Ўзбекистон терма жамоаси Австралия жамоасига қарши майдонга тушади.

Хўш, мазкур ўйинда футболчиларимиздан қандай ўйин услубини кутмоқдамиз? Австралия жамоаси Ўзбекистон футбол жамоасига қарши қандай ўйин тактикасига эга услубни қўллайди?

Таниқли спорт журналисти, тажрибали футбол мутахассиси Аброр Имомхўжаев билан кечган суҳбатимиз жараёнида ҳар икки жамоанинг имкониятлари, кутилаётган учрашувда терма жамоамизнинг устунлик жиҳатлари, Осиё кубогининг ортда қолган гуруҳ ўйинлари сарҳисоби хусусида сўз юритилди.

Т. Рўзиев, ЎзА