Дзюдо бўйича Тошкентда бўлиб ўтаётган «Катта дубулға» турнирининг иккинчи кунида медаллар учун курашадиган спортчилар номи маълум бўлди. Қувонарлиси, -73 кг вазн тоифасида Муроджон Йўлдошев олтин медаль учун татамига чиқади. Яна бир қизиқарли жиҳати, -81 кгда икки дзюдочимиз ўзаро беллашади. Финал блокида иштирок этадиган ҳамюртларимиз ва уларнинг рақиблари билан танишинг:
Финал:
-73 кг: Муроджон Йўлдошев – Дониёр Шамшаев (Қозоғистон)
Бронза медали учун:
-81 кг: Шарофиддин Болтабоев – Мусо Собиров
-70 кг: Гулноза Матниязова – Наталья Чистякова (Украина)
Муҳаммад АМИН(сурат),ЎзА