Британия тахтини эгаллашга бешинчи ўринда турувчи шаҳзода Гарри ва унинг рафиқаси Меган Маркл Карл III нинг тож кийиш маросимига таклифнома олди. Бу ҳақда Сассекс герцоги ва герцоговинияси вакилига таяниб, “The Sunday Times” нашри хабар берди.

Газетанинг ёзишича, Гарри “яқинда олий ҳазратларининг идорасидан тож кийиш маросимида қатнашиш учун электрон таклифнома олган”.

Шу билан бирга, вакилнинг айтишича, Сассекс герцоги ва герцоговинасининг маросимда иштирок этиши ҳақидаги қарор ҳозирча ошкор қилинмаган.

Бироз аввал “The Sun” газетаси тож кийиш маросимига кенжа ўғли Гаррининг қатнашиши мажбурий эмаслиги, чунки бундан буён Қиролнинг ака-укалари ва фарзандлари монархга содиқлик учун тиз чўкиб қасамёд қилиши шарт эмас, деб ёзган эди.

“Маросимнинг ушбу элементи фақат тахт вориси бўлган Уэльс шаҳзодаси Уильям учун сақланиб қолади”, дейилган.

Карл III нинг тож кийиш маросими 6 майда бўлиб ўтиши режаланган.

 

ЎзА