Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси UNICEF томонидан яна бир хайрли лойиҳа амалга оширилмоқда. Бу лойиҳа орқали Қорақалпоғистоннинг чекка ҳудудларидаги ўн минглаб одамлар яхшиланган сув, санитария ва гигиена шароитларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.

Ушбу дастур доирасида тумандаги 6 та соғлиқни сақлаш муассасаси ва 3 та мактабда 23 минг киши, жумладан, 1500 дан ортиқ мактаб ўқувчилари учун Сув санитария ва гигиена (ССГ) хизматлари яхшиланади.

Маълумот ўрнида айтиш керак, UNICEF ССГ иншоотлари билан бир қаторда тиббий чиқиндилар ва сарф материалларини қайта ишлаш учун жиҳозланган бино ҳам қурди. Махсус машина экологик тоза бўлиб, тиббий чиқиндиларни ёқиш билан боғлиқ хавфли токсинларни яратмайди. Бундан ташқари, ишлаб чиқарилган стерилланган тиббий чиқиндилар қурилиш учун асосий материал сифатида ишлатилиши ёки маиший чиқиндилар билан бирга утилизация қилиниши мумкин. Бу халқаро ташкилот томонидан маҳаллий соғлиқни сақлаш идораларига топширган учинчи объектдир. Илгари худди шундай иншоотлар Қўнғирот ва Бўзатов туманларида ҳам қурилган. Шу ўринда айтиш лозим, Қорақалпоғистоннинг учта туманида юқумли тиббий чиқиндилар ва сарф материалларини яхшилашга жами 600 минг доллар сарфланди.

ССГ инфратузилмасини яхшилаш чора-тадбирлари UNICEF бошчилигидаги БМТнинг Қорақалпоғистоннинг мустаҳкам келажагига болалар ва ёшларнинг саломатлиги, озиқланиши, ССГ ва фаровонлигини яхшилаш орқали сармоя киритиш бўйича қўшма дастурининг бир қисмидир. Дастур Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп шериклик траст фонди томонидан 3550000 АҚШ доллари миқдоридаги бюджет билан  молиялаштирилган.

Хусусан, UNICEF Ўзбекистон ҳукумати томонидан бирламчи тиббий ёрдам даражасини яхшилаш, яъни уйга бориш хизматлари самарадорлигини ошириш борасидаги соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлайди. Бу оила шифокорлари ва патронаж ҳамшираларнинг она, бола ва ўсмирлар саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича далилларга асосланган билим ва кўникмаларини ошириш орқали амалга оширилади.

UNICEF Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари ўринбосари Жоффри Ижумбанинг сўзларига кўра, Қорақалпоғистон ҳукумати билан мактаблар ва соғлиқни сақлаш муассасаларида иқлимга чидамли ССГ инфратузилмасини яхшилашда доимий равишда ҳамкорлик қилиб келади. ЖССТ ва UNFPA билан биргаликда биз 2023 йил декабригача Қорақалпоғистонда 320 минг кишининг бирламчи тиббий ёрдам даражасида муҳим тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятини яхшилашни мақсад қилганмиз.

 

Гўзал Сатторова,  

ЎзА