Бу Президентимизнинг жорий йил 28 март куни қабул қилинган «Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати фаолиятининг самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида белгиланди.

2018 йил 1 майдан бошлаб ўсимликлар карантини бўйича туман ва шаҳар инспекторлари, автомобиль йўллари, темир йўл станциялари, аэропортлар, дарё портидаги ўсимликлар карантини бўйича чегара пунктлари ҳамда почтамтдаги пункт инспекторларига, қонун ҳужжатларида белгиланган устама ва қўшимча тўловлардан ташқари, Жамғарма маблағлари ҳисобидан ҳар чорак якуни бўйича меҳнат фаолиятида юқори натижаларга эришганлиги учун моддий рағбатлантирилади.

Бу Инспекция бошлиғи томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган фаолиятни баҳолашнинг рейтинг тизимига мувофиқ қуйидагича белгиланади:

– 70 баллдан 80 баллгача тўплаган инспекторларга – лавозим маошига
50 фоизгача;

– 80 баллдан 90 баллгача тўплаган инспекторларга – лавозим маошига
100 фоизгача;

– 90 баллдан 100 баллгача тўплаган инспекторларга – лавозим маошига 150 фоизгача.

 

ЎзА