Қирғизистон Республикаси Бош вазири Сапар Исаков юртимизга келди

Қирғизистон Республикаси Бош вазири Сапар Исаков бошчилигидаги қирғизистон делегацияси ишчи ташриф билан мамлакатимизга келди. 

Меҳмонларни Андижон вилоятидаги “Дўстлик” чегара мажмуасида Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, Қирғизистон Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари ва кенг жамоатчилик вакиллари тантанали равишда кутиб олди.

photo5323256748578023616.jpg

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад, икки қўшни мамлакат ўртасида иқтисодий, маданий, чегара масалалари бўйича алоқаларни янада юқори босқичга кўтариш, шунингдек, савдо-сотиқ, туризм, энергетика, транспорт соҳаларидаги ҳамкорлик кўламини кенгайтириш кўзда тутилган.

photo5323256748578023602.jpg

Чегара мажмуасида меҳмонларни кутиб олишга бағишланган тадбирдан сўнг Қирғизистон Республикаси Бош вазири Сапар Исаков раҳбарлигидаги делегация Фарғона вилоятига жўнаб кетди.

photo5323256748578023609.jpg
photo5323256748578023632.jpg
Фарғонада Ўзбекистон Республикаси ва Қирғиз Республикаси Бош вазирлари раислигидаги икки давлат чегарадош вилоятлари раҳбарлари кенгашининг биринчи йиғилиши  бўлиб ўтади.
Telegram-UzA.jpg

 

Фахриддин Убайдуллаев, ЎзА