МАГАТЭ Бош директори Рафаэль Гросси 4 март куни Теҳронга ташрифи чоғида Эрон Президенти Иброҳим Раисий билан учрашади. Етакчилар ядровий келишув бўйича “мулоқотни қайта бошлаш”ни муҳокама қилишлари режаланмоқда, деб хабар берди “Euronews” телеканали.

Дипломатик манбаларга кўра, Гросси Теҳронга фақат Раисий билан музокаралар ўтказиш шарти билан боришини аниқ айтган. 

Ҳамкорликнинг ёмонлашгани фонида МАГАТЭ раҳбари “муносабатларни юқори даражада қайта бошлашни истайди”.

“Fars” агентлигининг хабар беришича, Гросси Теҳронга 3 март куни етиб боради ва Эрон расмийлари билан учрашиб, долзарб масалаларни муҳокама қилади”.

 

ЎзА