Мисрда ўтган «Пара опен» турнирида ўзбекистонлик матонатли ва иродали пара спортчи Суннатилло Муродуллаев Чили, Камерун, Франция, Буюк Британия, Греция, Ҳиндистон, Кот-д’Ивуар, Иордания, Япония, Қозоғистон, Маврикий, Покистон, Руминия, Саудия Арабистони, Испания, Шри-Ланка вакиллари орасида кумуш медалга сазовор бўлди.

2024 йил Парижда ўтадиган Паралимпия ўйинлари олдидан муҳим турнир бўлган ушбу мусобақада ҳамюртимиз ва руминиялик кичик ракетка устаси Камелия Сирипан XD14 тоифасидаги аралаш жуфтлик баҳсларининг саралаш басҳларини муваффақиятли ўтказиб, финалга йўл олди.

Финалда эса мисрлик стол теннисчиларига қарши баҳс олиб борди. Шиддатли ва ўзига хос ўтган учрашувда Сунатилло Муродуллаев/Камелия Сирипан рақибларига сўнгги паллада 3:2 ҳисобида имкониятни бой бериб, кумуш медалларга сазовор бўлди.

Айтиш лозимки, Мисрнинг Гиза шаҳридаги турнирда 91 нафар эркак ва 41 нафар аёл теннисчилар иштирок этди. Мамлакатимиз вакилининг халқаро турнирда муваффақиятга эришиши «Париж-2024» Паралимпиадаси йўлидаги тайёргарлиги самарали кечаётганидан далолат.

Т.Рўзиев,
ЎзА