ФОТОРЕПОРТАЖ

Қорақалпоғистон Республикасининг Чимбой туманида ўтов, яъни, “қора уй” ясовчи уста-ҳунармандлар кўп бўлган. Азамат Турекеев ана шундай уста-ҳунармандларнинг учинчи авлод вакили.

Азалий анъаналарни давом эттириш,  ривожлантиришни олий мақсади, деб билган ҳунарманд  “Устоз-шогирд” мактабини такомиллаштириб, ўз ҳунари сир-асрорларини ёшларга ўргатмоқда.

Азамат Турекеев Президент соврини учун ўтказилган “Ташаббус” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси ва мамлакат босқичларида бир неча бор совриндор ҳамда номинациялар ғолиби бўлган. Шунингдек, юртимиз ҳамда хорижий давлатларда ўтказилаётган нуфузли кўргазма ва фестивалларда ўз маҳоратини намойиш этиб келмоқда.

Уста Оролбўйи ҳудудида ҳунармандчилик устахонаси, уй-меҳмонхона ва музей ташкил этган. Ҳудуднинг туристик салоҳиятини ошириш мақсадида ташкил этилган устахонада сайёҳлар “қора уй”нинг ясалиш жараёни билан яқиндан танишиш имкониятига эга. Музейда қорақалпоқ халқ тарихи, маданияти ва санъати, ҳунармандчилик намуналарига оид 200 дан ортиқ экспонат жой олган.


Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА