Президент раислигида рақамлаштириш бўйича 2023 йилги вазифалар ва режаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Умуман, Рақамлаштириш вазирлигига тегишли вазирлик ва ҳокимликлар билан биргаликда:

– аҳоли ва тадбиркорларга кўрсатилаётган электрон хизматлар бўйича 26 та ахборот тизимини Ягона давлат хизматлари портали билан бирлаштириш;

– ушбу портал орқали кўрсатилаётган хизматларни ҳозирги 370 тадан 570 тага етказиш;

– янги автотранспортларни онлайн давлат рўйхатидан ўтказиш ва рақам бериш тизимини жорий қилиш;

– яна 8 турдаги нотариал ҳаракатларни онлайн шаклга ўтказиш;

– жами 11 мингга яқин сув хўжалиги объектларида сув ҳисобини юритишнинг рақамли тизимини жорий этиш;

– 2 мингдан зиёд мелиоратив кузатув қудуқларини автоматлашган мониторинг тизимига ўтказиш;

– барча тиббиёт муассасаларини локал тармоқ билан қамраб олиш, уларни компьютерлар билан тўлиқ жиҳозлаш;

– тиббиётни рақамлаштириш бўйича 50 миллион долларлик лойиҳани бошлаш вазифаси қўйилди.

ЎзА