Президент раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида ҳудудларни рақамлаштириш учун молиявий манбаларни кенгайтириш масаласига тўхталиб ўтилди.
Бунинг учун “Рақамли ташқи реклама” порталини ишга тушириш, келгусида ташқи рекламадан тушган маблағларнинг 20 фоизини ҳар бир вилоятнинг ўзида рақамлаштиришни ривожлантириш учун қолдириш белгиланди.
Бош вазирга хорижий тажрибани пухта ўрганиб, намунавий лойиҳа асосида Тошкент шаҳрида 2 та, вилоят марказлари ва йирик шаҳарларда 1 тадан кўчада замонавий ташқи реклама объектларини жойлаштиришга топшириқ берилди.
Умуман 1 июнга қадар “Рақамли ташқи реклама” тизимини ишга тушириб, ундан фақат Ягона интерактив портал орқали фойдаланиш лозимлиги таъкидланди.
ЎзА