Кеча Россия Президенти Владимир Путин Федерал Мажлисга мурожаат қилди. Аслида анъанавий мурожаат Конституцияга мувофиқ ҳар йилнинг охирида қилиниши керак эди, деб хабар берди Кремль матбуот хизмати.

Россия стратегик тажовуз қуроллари шартномасидаги иштирокини тўхтатади, деб таъкидлади Путин ўз нутқида. Бу “шартномадан чиқмаймиз, балки ундаги иштирокимизни тўхтатиб турамиз”, деди президент.

Стратегик тажовуз қуролларига оид шартномалар Россия ва АҚШ ўртасидаги икки тарафлама келишув бўлиб, улар стратегик ядровий қуроллар арсеналини ўзаро қисқартиришни назарда тутади.

Етакчи “агар АҚШ биринчи бўлиб синаса, Россия ҳам ядровий қуролларни синашини» билдирди. “АҚШ ва НАТО Россияни стратегик парчалашга қаратилган мақсадларини очиқдан-очиқ баён этишмоқда”, деб қўшимча қилди у.

Ўз нутқида давлат раҳбари Москва хавфсизлик тизими устида ишлашни таклиф қилиб, Ғарб билан мулоқотга очиқ, деди.

“Биз Ғарб билан конструктив мулоқотга очиқ, самимий тайёр эдик. Европага ҳам, бутун дунёга ҳам барча давлатлар учун тенг бўлинмас хавфсизлик тизими зарурлигини таъкидладик. Кўп йиллар давомида шериклар-ҳамкорларимизга бу ғояни биргаликда муҳокама қилишни ва уни амалга оширишни таклиф қилиб келдик”.

Президентнинг сўзларига кўра, “бунга Россия “ноаниқ ёки иккиюзламачи” жавоб олди”.

Россия истиқболли ташқи иқтисодий алоқаларни кенгайтиради, шунингдек, янги логистика йўлаги қурилиши ҳақида тўхталиб, “Қозон тезюрар автомагистралини Екатеринбург, Челябинск ва Тюмень, келажакда эса – Қозоғистон, Монголия ва Хитойга чиқиш орқали  Иркутск ва Владивостокка узайтириш бўйича ҳукуматнинг қарори ишлаб чиқилмоқда”, деб таъкидлади етакчи.

“Бу эса Жанубий-шарқий Осиё билан иқтисодий алоқаларни сезиларли даражада кенгайтиришга олиб келади”, деб қўшимча қилди Путин.

 

ЎзА