НАТО ўзининг ўқ-дори захираларини тўлиқ инвентаризациядан ўтказди ва саноатини ўқ-дори ишлаб чиқаришни жадаллаштиришга ундаш учун янги мақсадларни белгилаб олди.
Бу ҳақда сешанба куни Шимолий Атлантика альянси бош котиби Йенс Столтенберг Европа Иттифоқи ташқи ишлар хизмати раҳбари Жозеп Боррель ва Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба билан биргаликда ўтказган матбуот анжуманида таъкидлаб ўтган.
ТАСС агентлигининг ёзишича, у «биз ўзимизнинг ўқ-дори захираларимизни тўлиқ таҳлил қилиб чиқдик, ўқ-дори ишлаб чиқариш кўламини ошириш учун саноатимизни рағбатлантирамиз», деган.