Тинчлик барча замонларда қадрланган. Давлатлар фаолияти ва даъватлар ҳам шу мақсадда олиб борилган.
Афғонистон бўйича Тошкент конференцияси доирасида ШҲТ Минтақавий антитеррор тузилмаси кенгаши раҳбари Евгений Сисоев ҳам ташкилотнинг ушбу мақсадларга қаратилган фаолияти ҳақида қуйидагиларни маълум қилди:
Бу Афғонистон бўйича ўтган ярим йил ичида ўтказилаётган иккинчи муҳим конференция бўлмоқда. Шу ўринда, минтақада барқарор ривожланишни таъминлаш борасида Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятида тутган ўрни тобора мустаҳкамланиб бораётганини таъкидлашни истардим. Бугун Яқин Шарқдаги можаролар, Шимолий Африканинг айрим мамлакатларида давом этаётган нотинчлик жаҳон ҳамжамияти олдида турган, ҳал этилиши керак бўлган биринчи даражали вазифа бўлиб қолмоқда. Сурия, Яман, Ливиядаги кескин вазият терроризм экспорти ва миграция тўлқинини юзага келтирмоқда. Ушбу мамлакатлар ҳудудида ҳаракат қилаётган қуролли кучларни босими остида бу ерда террорчилик ҳаракати ўз йўналиш ва географиясини ўзгартириб бормоқда. Тўқнашувлардан қочиб ўз юртларига қайтаётган ҳаракат аъзолари эса ўз давлатларида мудроқдаги террор ҳаракатини ташкил этмоқда. ШҲТнинг антитеррор тузилмаси ўз фаолиятини бу каби муаммо ва хатарларни бартараф этгани ҳолда, аниқ натижаларга эришаётганини айтиб ўтишни истардим. Чунончи, ҳозирги кунга қадар ташкилотимиз томонидан содир этилиши ва режалаштирилган 600 террорчилик ва қўпорувчилик ҳаракатларининг олди олинди.
Бугунги конференция эса тинчликка эришиш мақсадидаги яна бир муҳим қадамлар бўлиб қолади.