Япония полицияси Сидзуока префектурасидаги Хамамацу шаҳрининг Энсюхама чўмилиш ҳудудига одамларнинг келишини тақиқлаб қўйди.
“Бу ерда айланаси 1,5 метр келадиган шубҳали шар топилган, у металлдан ясалганга ўхшайди”, дейилади Daiichi TV телеканали тарқатган хабарда.
Шар Намамацу шаҳрининг Цубои тумани соҳилидан маҳаллий аҳоли вакили томонидан топилган. Сўнгра у бу ҳақда полицияга қўнғироқ қилган.
Ҳозирда пляжга келиш тақиқланган, туманда ҳаракатлар қаттиқ назорат қилинмоқда. Объект мутахассислар томонидан текширилмоқда. Шарнинг сурати Япония ўзини мудофаа қилиш кучлари ҳамда соҳил қўриқчилари экспертларига жўнатилди. Ҳозирча шар билан боғлиқ бошқа маълумотлар берилмаяпти, дейилади хабарда.