22 февраль куни Варшавада “Бухарест тўққизлиги” саммити бўлиб ўтади, унинг ишида НАТО Бош котиби қатнашади, деб хабар берди Шимолий альянс матбуот хизмати.

“НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Шарқий Европа – “Бухарест тўққизлиги”, деб аталадиган Польша саммитида қатнашади”, дейилади хабарда.

Мазкур саммит ишида АҚШ Президенти Жо Байденнинг ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

“Бухарест тўққизлиги” 2015 йилда Европа Иттифоқининг собиқ Шарқий Европа давлатлари томонидан ташкил этилган. Бу республикалар илгари социалистик блок таркибида бўлган.

“Тўққизлик”ка Руминия, Болгария, Венгрия, Польша, Чехия, Словакия, Эстония, Латвия ва Литва киради.

 

ЎзА