Маълумки, давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига кўра, давлат ОТМнинг магистратура босқичида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт-тўловлари қайтариш шартисиз қоплаб берилиши белгиланган.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати маълумотларга кўра, бу тартиб, шунингдек магистратура қишки қабулида тўлов шартнома асосида ўқишга қабул қилинган хотин-қизларга ҳам бирдек амал қилади.

Шу боис, магистратурага тавсия этилганлар ушбу имтиёздан фойдаланиш мақсадида ОТМ раҳбариятига ариза билан мурожаат қилишлари сўралади.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, ушбу тартиб белгиланган муддатга қадар ариза бермаганларга, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинганларга ҳамда нодавлат ОТМнинг магистратураси учун татбиқ этилмайди.

ЎзА