Мисрнинг етакчи босма нашрларидан бири – “Сада Ал-Балад” газетаси интернет тармоғида ушбу давлат маданият вазири доктор Нефин Ал-Килонийнинг Ўзбекистон маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков бошчилигидаги делегация билан учрашуви ҳақида мақола чоп этилди. Мулоқот аввалида мезбон вазир тарихий алоқаларимиз илдизи чуқурлигини таъкидлаб, икки давлат ўртасида ҳамкорлик ва маданий алмашинув тўғрисидаги битимни имзолаш орқали мавжуд риштани мустаҳкамлашга интилаётганини билдирди.

 

Ал-Килоний хоним Ўзбекистон томонини Мисрда ўтказиладиган  фестиваллар, бадиий-мусиқий тадбирларда иштирок этишга таклиф қилди.

Ўз навбатида, О.Назарбеков ўзбек халқи Миср мероси ва маданиятига жуда қизиқиши, санъат ва мусиқага алоҳида эътибор қаратишини урғулаб, маданият соҳасида кадр тайёрлашга хизмат қиладиган ўзаро институционал ҳамкорлик зарурлигини эътироф этди.

У Миср томонини жорий йил май ойида юртимизда бўлиб ўтадиган санъат фестивали навбатдаги сессиясига таклиф қилди.

Муҳаррама Пирматова,

ЎзА