Франция Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорликни янада кучайтиришга тайёр

Тошкент халқаро конференциясида Франциянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Виолен де Вильмор сўзга чиқди.

– Афғонистонда тинч, барқарор муҳит шаклланишидан барчамиз манфаатдормиз, – деди Виолен де Вильмор. – Шу боис Ўзбекистон ва Афғонистон ташаббусини қўллаб-қувватлаймиз. Франция Афғонистон ва Марказий Осиё давлатлари билан яхши муносабатда. Ўйлаймизки, бундан кейин ҳам алоқаларимиз мустаҳкамланиб боради.

Элчи Франция бугунги Тошкент конференцияси қарорини қўллаб-қувватлашга тайёр эканини маълум қилди.

 

ЎзА