“Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзуида ўтказилаётган халқаро конференцияда сўзлаган Италиянинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Альберто Пиери терроризмни кескин қоралашини билдирди.
Терроризм инсониятга хафв солаётган куч бўлиб, Афғонистон ҳам узоқ йиллардан бери бундан азият чекиб келади. Террор замиридаги даҳшатли ўйинлардан афғон халқи кўп жабр кўрди.
Бу хавфга қарши курашиш, тинчликка эришиш учун жамоа бўлиб ҳаракат қилиш, шу мақсадга қаратилган ҳамкорлик мулоқотлари кенгаяётгани амалий натижага эришишнинг муҳим йўлидир. Бошқа соҳаларда ҳам ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш зарур. Италия Афғонистондаги вазиятни яхшилаш учун зарур ёрдам кўрсатади. Ҳудудни ободонлаштириш, муҳим объектларни бунёд этиш бу мамлакат иқтисоди ривожига туртки беради.
Жаҳон ҳамжамияти бу жараёнда четда турмаслиги талаб этилади. Айниқса, афғон халқи ушбу мақсад йўлидаги саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаши тинчлик ва барқарорлик ўрнатилишига хизмат қилади.
Н.Абдураимова, ЎзА