Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) томонидан ташкиллаштирилган футбол ҳакамларини нуфузли мусобақаларга жалб этиш имтиҳонларида ФИФА таснифига эга ҳакамларимиз Раҳимбек Каримов, Фирдавс Норсафаров (футбол), Ойбек Калахўжаев (футзал) ва Розиябону Юсупова (аёллар футболи) иштирок этди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон футбол ассоциацияси.

Бугун, 20 февраль куни ОФК имтиҳонлар натижасини эълон қилди. Унга кўра, барча кўрсаткичлар бўйича белгиланган талабларни муваффақиятли бажарган Р.Юсупова ОФК Элит аёл ҳакамлар рўйхатига киритилган бўлса, Р.Каримов, Ф.Норсафаров ОФК назоратчиси томонидан уч босқичли синов баҳсларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлди.

ЎзА