Халқаро форумлар саройида Афғонистон бўйича юқори даражали Тошкент халқаро конференцияси доирасида Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ли Баодун Афғонистонда тинчликка эришиш бўйича ўз қарашларини билдириб ўтди.
Афғонистон бизнинг умумий қўшнимиз. У ерда 40 йилдан бери беқарорлик ҳукмрон. Ҳарбий низолар, терроризм, наркотрафик жаҳон ҳамжамиятини ташвишга солаётган оғриқли нуқта бўлиб қолмоқда.
Биз Афғонистонда тинчликка эришиш мақсадида афғон халқининг ўзи танлаган йўлни қўллаб-қувватлаш билан бирга, ўз салоҳиятини мустаҳкамлаши учун кўмак беришимиз керак. Афғонистонда барқарор ривожланиш учун унинг минтақада давлатлари билан интеграциялашувини таъминлашимиз, инфраструктурани ривжантириш, табиий бойликларидан иқтисодий юксалиш йўлида самарали фойдаланишга қаратилган ҳамкорликни фаол олиб бориш муҳимдир. Афғонистоннинг сармоя, савдо, транспорт имкониятларини ошириш мақсадида қўшни давлатларнинг қўллаб-қувватлаши зарур.