– Афғонистонда тинчликни таъминлаш минтақавий ҳамкорликни талаб қилади. Бу жараёнда Марказий Осиё ва унга қўшни мамлакатлар келишуви ғоят муҳим масаладир, – деди Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Федерика Могерини. – Шу нуқтаи назардан Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Муҳаммад Ашраф Ғани ташаббуси Афғонистонда тинчлик ва хавфсизликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз. Ва албатта, бу борадаги саъй ҳаракатларни Европа Иттифоқи ҳам қўллаб-қувватлайди.
Улуғбек Асроров, ЎзА