– Афғонистон давлатини қуришда тўлақонли иштирок этиш учун кенг имкониятлар яратиш ғоят муҳимдир, – деди Президентимиз Шавкат Мирзиёев. – Минтақавий даражада – аввало Покистон, Ҳиндистон, Эрон, Туркия, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Қатар ва Марказий Осиё давлатларининг қўллаб-қувватлаши билан томонлар ўртасида мустаҳкам келишувни таъминлашга эришиш зарур.
Афғонистонда иқтисодий ривожланиш, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш билан боғлиқ бир қатор жиддий муаммоларни ҳал этиш кўп жиҳатдан унга қўшни бўган давларларга, бизнинг ҳохиш-иродамиз, қатъий қароримиз ва ва бу мамлакатда миллий ярашувни таъминлаш, зўравонликка барҳам беришда фаол иштирок этишга қанчалик тайёр эканимизга боғлиқлигини, ҳаммамиз яхши тушунамиз.
Биз энди Aфғонистонга унинг ҳудудидан тинчлик ва барқарорликка таҳдид солмайдиган давлат сифатида қарай бошлашимиз керак. Афғонистон – бизнинг дўстона ҳамкоримиз ва қўшнимиздир.