Мамлакатимизда ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялаш, уларнинг ҳаётга мустақил қадам қўйишлари учун барча зарур шароитларни яратишга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, орзу-умидларини рўёбга чиқариш масаласига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилмоқда.

Мамлакатимизда ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялаш, уларнинг ҳаётга мустақил қадам қўйишлари учун барча зарур шароитларни яратишга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, орзу-умидларини рўёбга чиқариш масаласига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилмоқда.

Натижада, ҳар томонлама етук, билимли, салоҳиятли шахс, комил инсон бўлиб вояга етаётган ўғил-қизларимиз ўзлари қизиққан йўналиш ва соҳаларда янги-янги марраларни забт этиб, юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

Энг муҳими, ёшлар сиёсати борасида бошланган ишлар изчиллик билан давом эттирилмоқда. Жумладан, куни кеча давлатимиз раҳбари раислигида ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда, мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати манзилли ва кенг қамровли давом эттирилаётгани, ўтган йили 9 минг 406 та маҳаллада ёшлар етакчилари фаолияти йўлга қўйилиб, уларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш имконияти яратилгани таъкидланди.

Натижада ёшлар мурожаатларини кўриб чиқиш муддати 30 кундан 5 кунга қисқарди. Ёш авлоднинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш ва бандлигини таъминлаш мақсадида 14-30 ёшдаги 9 миллион нафар ёшларнинг баланси шакллантирилди. Уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, иқтидорини юзага чиқариш мақсадида 5 босқичли “Беш ташаббус олимпиадаси” ўтказиб келинмоқда. Айни пайтда етакчиларнинг тавсияси асосида йигит-қизларга 25 та ёрдам турлари кўрсатилмоқда. Бу эса, ёшларга қанот бўлиб хизмат қилмоқда.

Аммо, бугунги кунда дунёда рўй бераётан воқеалар, иқтисодий-ижтимоий ўзгаришлар дунё мамлакатлари тақдири ҳар томонлама етук ва баркамол авлод бўлиб вояга етаётган ёшларга боғлиқ эканлигини кўрсатмоқда. Шу боис, мамлакатимизда ҳам бу борада бошланган ислоҳотларни изчил давом эттириш бугунги сиёсатимизнинг бош мақсади саналади.

Шунинг учун йиғилишда, бу борадаги ишларни давом эттириб, сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш зарурлиги таъкидланди. Давлатимиз раҳбари битирувчиларни касб-ҳунарга ўргатиш ва иш билан таъминлашга қаратилган “Ҳаёт мактаби” дастурини амалга ошириш ташаббусини билдирди.

Эндиликда, ёшларни эътибор ва ғамхўрлик билан тўла қамраб олиш мақсадида улар “маҳалладан вазирликкача” тизими орқали давлат идораларига бириктирилади. Шунингдек, ёшларга ажратилаётган маблағларнинг шаклланиши ва молиялаштириш жараёнлари ҳам рақамлаштирилиб, мақсадли йўналтирилиши шаффоф механизмлар орқали назорат қилинади.

Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, 2023 йилги Давлат дастури лойиҳасида ҳам ёшларни профессионал таълим муассасаларида касбга ўқитиш кўламини кенгайтириш ва таълим жозибадорлигини ошириш, “Эл-юрт умиди” жамғармаси таълим дастурлари асосида иқтидорли ёшларнинг хорижий давлатларнинг энг нуфузли университетларида таълим олиши учун очиқ стипендия танловларини ўтказиш каби бир қатор вазифалар белгиланмоқда.

Ёшларимизнинг санъат, адабиёт, спорт соҳаларига бўлган қизиқишлари ҳам инобатга олиниб, ҳудудларда “Маданият карвони” тадбирлари, фестиваллар, интеллектуал ва спорт мусобақалари ўтказилади. Ёшлар сайлгоҳлари, креатив парклар ташкил этилади. Шунингдек, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган 75 минг нафар ишсиз хотин-қизлар давлат ҳисобидан меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарларга ўқитилади.

Умуман олганда, “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да ҳам барча соҳа ва тармоқларда бўлгани каби ёшларимиз ҳам яратиб берилган имкониятлардан унумлифойдаланиб, юртимизнинг жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллаши учун муносиб ҳисса қўшиши шубҳасиз.

 

Махфират Хушвақтова,  

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати  

ЎзА