6 февраль куни Туркия жанубида содир бўлган икки кучли зилзила оқибатида камида 35 мингдан ортиқ инсонлар ҳалок бўлган. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған маълум қилди.
Айни пайтда бир неча давлатлар қатори фалокат рўй берган ҳудудда Ўзбекистон ФВВ қутқарувчилари билан ҳамкорликда кўмак ишлари жадал олиб борилмоқда.
Маҳаллий аҳоли эса ҳар қанча оғир бўлмасин, тақдирга тан бериб, ҳаётни қайта бошлашга ҳаракат қилмоқда.
Мамлакатда аста-секин ҳаёт изига қайтмоқда.