Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисларини малака имтиҳонидан ўтказиш учун тест саволлари тўплами эълон қилинди.
Малака имтиҳонини топширувчилар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
геодезия, бино ва иншоотлар қурилиши, қурилиш экспертизаси, кўчмас мулк экспертизаси, архитектура, ер тузиш ва ер кадастри йўналишлари бўйича олий маълумотга эга бўлиши;
геодезия, бино ва иншоотлар қурилиши, қурилиш экспертизаси, кўчмас мулк экспертизаси, архитектура, ер тузиш ва ер кадастри йўналишлари бўйича камида бир йил иш стажига эга бўлиши ёки иш стажига эга бўлмаган ҳолда кадастр муносабатлари соҳасида касбий қайта тайёрлаш курслари бўйича таълим олган бўлиши.
Кадастр муҳандиси Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри ҳудудида фаолият юритади.
Эслатма: Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентабрдаги 535-сон қарори 5в-иловаси билан «Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисининг малака шаҳодатномасини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг МАЪМУРИЙ РEГЛАМEНТИ» тасдиқланган.
Саволларни кўчириб олиш учун ҳавола – https://kadastr.uz/uz/kadastr-yo%60nalishi
ЎзА