Қайсики юртда тинчликка рахна солувчи кучлар майдонга чиқса, сиёсий тўқнашувлар бўлса тараққиётга путур етади, тинч аҳоли азият чекади. Шу боис барча тинчликпарвар мамлакатлар ташаббуси ғоят қадрлидир. Биз биродар мамлакатлар сифатида Ўзбекистоннинг минтақада тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш йўлидаги барча ҳаракатларини қўллаб-қувватлаймиз.
Ишонамизки, Тошкент конференцияси Афғонистонда тинчликпарвар сиёсатни қарор топтириб, мустаҳкамлашга хизмат қилади.
ЎзА