АҚШ «Жорж Буш» авиаташувчисини ҳамда уни кузатиб борувчи ҳарбий кемаларини Туркияда рўй берган зилзила оқибатларини бартараф қилишда иштирок этиш учун Ўртаер денгизининг шарқий қисмига жўнатади, деди Пентагоннинг расмий вакили Патрик Райдер.

«АҚШнинг Европа қўмондонлиги шахсий таркибини, техникаларни ва бошқа турли воситаларни Туркия ҳукуматига қидирув-қутқарув ишларига ёрдам кўрсатиш мақсадида жўнатади.  Улар орасида “Жорж Буш” авиташувчи зарбдор гуруҳ ҳам бор», – деди Райдер журналистлар учун уюштирилган брифингда.

Унинг таъкидлашича, авиаташувчи қутқарувчиларни логистик жиҳатдан қўллаб-қувватлайди, тиббий  ёрдам кўрсатади ва заруратга қараб вертолётларини таклиф этади.