9-феврал тонгида Ўзбекистондан Туркияга юборилган навбатдаги инсонпарварлик ёрдами Ҳатайга етказилди.
Мазкур бортнинг ортга қайтишида зилзилада жабрланган Ўзбекистоннинг 11 нафар ва Қирғизистоннинг 6 нафар фуқароси Тошкентга эвакуация қилинди.
Ўзбекистонлик қутқарувчилар харобалар орасидан олиб чиққан жасадлар сони 50 тага етган.
ЎзА