Туркия Президентининг ёрдамчиси Фуат Октайнинг берган сўнгги маълумотларига кўра, зилзила оқибатида 17 минг 674 киши вафот этган, 71 минг 879 киши яраланган.

Офат минтақасида 29 минг 622 та қидирув-қутқариш гуруҳлари ишламоқда, улардан 6 ярим мингини 75 та чет эл давлатларидан келган отрядлар ташкил этади. Шу кунгача 72 минг 879 киши қутқарилди, деди Октай.

Зилзиладан 95 соат ўтгач, Хатайда 7 ёшли қизалоқ вайроналар ичидан олиб чиқилди. Бу воқеадан тўрт соат олдин эса бир ота ва унинг 5 ёшли қизи қутқарилган эди.

Ташқи ишлар вазири Мавлют Чавушғўлининг баёнотига кўра, яқин кунларда яна 19 хорижий мамлакатдан қидирувчи-қутқарув гуруҳлари келиши кутилмоқда.

Биргина Европанинг 24 мамлакатидан гуруҳлар офат минтақаларига етиб келганини айтиб ўтди. Октай Жаҳон банки Туркияга 1,78 миллиард доллар ажратганини маълум қилди.

 

ЎзА