Европа Иттифоқи Туркия ва Сурияга ёрдам бериш учун донорлик анжумани ўтказиш режасини маълум қилди.

Олий даражадаги мазкур учрашув ЕИ давлатлари, қўшни мамлакатлар, БМТ, халқаро молия институтлари вакиллари ва бошқа манфаатдор томонлар учун очиқ бўлади, деб хабар берди Европа Комиссияси. Тадбирни март ойида Брюсселда ташкил этиш режалаштирилган. ЕК аъзолари ушбу анжуман Туркия ва Сурия аҳолисини қўллаб-қувватлаш учун халқаро ҳамжамият томонидан маблағ сафарбар қилинишига ёрдам беради, дея умид қилмоқда.


Г. Абдуллаева тайёрлади. 

ЎзА