Бугун, 9 февраль куни Ўзбекистон ФВВ ходимлари Туркияда зилзила оқибатларини бартараф этиш вақтида яна 2 нафар жароҳатланган инсонларни вайроналар остидан олиб чиқди.

Сўнгги бир неча соат ичида ўзбекистонлик қутқарувчилар харобалар остидан яна 5 нафар инсонни чиқарди. Афсуски, улар ҳаётдан кўз юмган.