Нидерландиянинг Тилбург шаҳри кўча рассомлари Нильс ван Свемен ва Каспар ван Лик томонидан ишланган деворий сурат “Street Art Cities” рейтингининг 2022 йил натижасига кўра, биринчи ўринни эгаллади.
“Trashure” номли мазкур ижод намунасига “treasure” – хазина ва “trash” – чиқинди сўзларидан нисбат берилган.
Деворий сурат айланма иқтисод ва чиқиндини хом-ашё сифатида қабул қилиш тарафдори бўлган экологик компания томонидан буюртма қилинган.
Рассомлар бу иш билан ҳар бир бўлаги такроран ишлатилиши мумкин бўлган чиқиндидан янги нимадир кашф қилиш лозимлигини кўрсатмоқчи бўлишган.
Аргентина ва Испания рассомлари асари иккинчи ва учинчи ўринга муносиб кўрилди.
Г.Абдуллаева,
ЎзА