Мамлакатимизда туризмни ривожлантиришга қаратилаётган чора-тадбирлар хорижлик сайёҳларни жалб қилишнинг энг муҳим омилларидан. 

Қорақалпоғистон Республикасида ҳам соҳа равнақига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мақсад бу ерда замонавий туризм тизимини йўлга қўйиб, юртимиз ва хорижлик сайёҳларга намунали хизмат кўрсатишдир. 2018-2019 йилларда кўзда тутилган 42 лойиҳа айнан шундай эзгу ниятларга қаратилган.

– Айни пайтда Қорақалпоғистонда 34 туристик ташкилот фаолият юритмоқда, – дейди Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси бошлиғи Байрам Қусекеев. – Бу эса ҳудудимизнинг сайёҳлик имкониятларидан далолат беради. Ҳозирги кунда соҳани ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларга монанд яна бир лойиҳани режалаштирганмиз. Бу Қувайт давлатининг маҳаллий телевидениеларида Қорақалпоғистон Республикасининг туристик салоҳиятини фаол тарғиб қилишдир. Бу лойиҳа амалга оширилса, ҳудудимизга келувчи хорижлик сайёҳларнинг сони янада кўпаяди.

 

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА.