Буюк Британия истаган вақтда Европа иттифоқи (ЕИ) таркибига қайта қўшилиши мумкин. ЕИнинг иттифоқ таркибидан чиқувчи мамлакатлар бўйича асосий музокара олиб борувчиси (Brexit) Мишель Барнье Лонданда бўлиб ўтган тадбирда шу ҳақда таъкидлади.
«ЕИ эшиги сиз учун ҳар доим очиқ», – дея келтиради унинг сўзларини The Daily Telegraph газетаси.
Барньенинг таъкидлашича, Brexit воқеаси каби ЕИга қўшилиш бўйича ҳар қандай қарорни фақат Буюк Британия қабул қилиши керак. У шунингдек, қироллик Европа ҳамжамиятидан чиққани учун афсус билдирди. Шундан буён ташкилотда улкан ўзгаришлар рўй берди, дея қўшимча қилди у.
Буюк Британия бир неча йиллик музокаралардан сўнг ЕИни 2020 йил 1 февралда тарк этга эди. 2021 йил 1 январда Brexit ўтиш даври ниҳоясига етди ва ЕИ нормаларининг Бирлашган Қиролликда амал қилиши тўхтади.