АҚШ мудофаа вазирлиги тарқатган хабарномада шу ҳақда маълум қилинмоқда. «Ҳаво-реактив гипертовушли двигателга эга Lockheed Martin версиясидаги ушбу ракеталар ўз олдига қўйилган барча мақсадларга эришиб, дастурни аъло даражада бажарди», – дейилади хабарда.
Хабарда таъкидланишича, АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари билан Пентагоннинг лойиҳаларни истиқболли тадқиқот қилиш Агентлиги (DAPRA) ҳамкорлигида амалга оширилган ушбу гипертовушли ҳаво-реактив қурол парвози якунловчи синов амалиёти ҳисобланади.