Эроннинг Ғарбий Озарбайжон вилояти Хой шаҳрида бир кун аввал содир бўлган 5,8 магнитудали зилзила натижасида, дастлабки маълумотда айтилишича, 2 киши ҳалок бўлган, 664 киши жароҳатланган.
“Анадолу” хабарига кўра, губернатор Содиқ Мутемедианнинг баёнотида 16 нафар жабрланган шахс Селмас шаҳри шифохонасига етказилгани қайд қилинган. Кейин улардан 20 киши оғир жароҳати туфайли Хой шаҳридаги шифохоналарга ётқизилган, олти нафари операция қилинган.
Ер силкинишидан 70 га яқин қишлоқ зарар кўрган. Ҳодиса эпицентридан 30 километр радиусли ҳудудга зарарни баҳолаш учун мутахассислар гуруҳи юборилган.
Табиий офат ва фавқулодда вазиятлар оқибатини бартараф этиш бошқармаси сайтида эълон қилинган маълумотга кўра, зилзила ўчоғи 6,49 км чуқурликда.
Эрон сейсмология маркази кеча маҳаллий вақт билан 21.44 да содир бўлган зилзила кучи 5,9 балл эканини билдирган.
Ер ости силкиниши туфайли Хой шаҳри ва Чайпар округидаги мактабларда дарс бекор қилинди.
ЎзА