Таиландда бокс бўйича U-22 Осиё чемпионатининг қизлар ўртасидаги финал жанглари якунланди.
Шиддатли ва муросасиз баҳсларга бой бўлган чемпионат финалида Ўзбекистон терма жамоасининг 5 нафар аъзоси олтин, 3 нафари кумуш медалга эга чиқди.
Шунингдек, мусобақалар давомида ҳамюртларимизнинг 2 нафари бронза медалига сазовор бўлгани вакилларимизни умумжамоа ҳисобида 20 дан зиёд давлат вакиллари орасида 1-ўринни эгаллашини таъминлади.
Терма жамоамиз аъзоларидан Фарзона Фозилова, Сабина Бобоқулова, Феруза Казакова, Нигина Ўктамова ва Навбаҳор Ҳамидова олтин, Ситора Турдибекова, Азиза Зокирова, Соҳиба Рўзметова кумуш, Зиёда Ярашева ҳамда Саҳобат Ҳусанова бронза медалларини қўлга киритди.
Эртага, 26 январь куни мазкур чемпионатнинг йигитлар ўртасида ўтадиган финал жангларида 10 нафар ҳамюртимиз ғолиблик учун рингга кўтарилади.
Т.Рўзиев, ЎзА